“Кўпчилик пушаймонлик аризаси ҳақида турлича тушунчага эга. Шунга аниқлик киритмоқчиман. Терроризм-экстремизм борасида кўпчиликда ҳар хил тушунчалар бор. 
Тошкентда, республикамизнинг бир қанча жойларида портлашлар содир этилди, қурбонлар бўлди. Фарзандлар етим қолди. Бугунги давлат сиёсати эса, жиноятчини жазолаш эмас, балки жиноятчиликни барвақт олдини олишдир. 

Шу сабабли, давлат комиссиясига жиноятчининг шахсиятини атрофлича ўрганиш вазифаси қўйилди. Қўни-қўшнилар, хотинидан эри ҳақида, эридан хотини ҳақида, маҳалладаги жамоатчилик фикрлари ўрганиляпти. Диний уламолар томонидан маҳбуслар, махсус рўйхатда турганлар фикрлари ўрганиляпти. Бугун мен очиқ айтаман, Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилди. Улар барча ўзбекистонликлар сингари ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди”, - деди ИИВ генерал-майори Қутбиддин Бурҳонов.

Манба: https://kun.uz