Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Феврал, 2026   |   14 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:13
Қуёш
07:34
Пешин
12:42
Аср
15:59
Шом
17:44
Хуфтон
18:59
Bismillah
02 Феврал, 2026, 14 Шаъбон, 1447

Михсиз қурилган масжид кўплаб сайёҳларни жалб қилмоқда

28.09.2021   1004   2 min.
Михсиз қурилган масжид кўплаб сайёҳларни жалб қилмоқда

XX аср бошида Қирғизистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида михсиз қурилган Иброҳим ҳожи масжиди ҳанузгача меъморий кўриниши билан мамлакат аҳолиси ва меҳмонларни ҳайратга солиб келмоқда. Сабаби ушбу масжид қурилишида бирорта мих ишлатилмаган.

Ушбу меъморий ёдгорликни қуриш пайтида Хитой меъморчилиги усулларидан фойдаланилган. Маҳаллий аҳоли Иброҳим ҳожи масжидини Ҳожи Дунган масжиди деб ҳам аташади.

Ёғоч меъморчиликнинг энг яхши намуналарини ўзида мужассам этган ушбу зиёратгоҳ Қоракўл шаҳрининг рамзи ва диққатга сазовор жойига айланди. Масжид безагида гулли шакллар устунлик қилади, лекин қуш, балиқ, ҳақиқий ва ҳаёлий ҳайвонларнинг тасвирлари ҳам бор.

Қирғизистон диний туризмида муҳим ўрин эгаллайдиган бу масжид 1910 йилда чор Россияси даврида қурилган.
Маълумот учун, XIX аср охирида Дунган қочқинлари Хитойдаги босим ва зўравонликлардан қочиб Қоракўл шаҳрига кўчиб ўтган. Улар Қирғизистонда ўз жамиятини тузди ва хитойлик меъмор Чоу Сеуни Қоракўлга таклиф қилди, у масжидни уч йилда қурди. Тяншан арча, қарағай ва терак масжидда қурилиш материаллари сифатида ишлатилган. Масжид дунган халқининг етакчиларидан бири Иброҳим ҳожи ташаббуси билан барпо этилган. У Хитойдаги таъқибларга дош беролмай, Ўрта Осиёга кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Масжиднинг пойдевори ва тош ишлари маҳаллий ҳунармандлар томонидан, ёғоч нақшлари қисми эса хитойликлар томонидан қилинган.

Масжид 42 та устундан иборат бўлиб, бинони ўраб турган кўп босқичли ёғоч корнис узум, анор, нок ва шафтоли каби ўсимликларнинг тасвирлари билан безатилган.

Масжид томи яшил рангга бўялган, устунлар ва шифти сариқ, минораси кўк рангга бўялган. Масжид имом-хатиби Рустам Бубукейевнинг “Aнадолу” матбуот ваколатига айтишича, 1910 йилда асос солинган Иброҳим ҳожи масжиди ўзига хос меъморчилиги билан диққатни ўзига тортади. Масжид ўзининг ғайриоддий архитектураси ва тарихий мотивлари туфайли кўплаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади, дея қўшимча қилди имом-хатиб.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+)

02.02.2026   1619   1 min.
Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+)

#Сайёр_йиғилиш

Бугун, 2026 йил 2 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.

Йиғилишда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддилари,  шаҳримиз уламолари  шунингдек  туманлар бош имомлари, отинойилар, «Ҳаж 2025» зиёратчилари ва мҳаллалар раислари иштирок этди.

Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. 

Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб юздан зиёд  оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб ўнга яқин оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди. 

Ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг тушунчалари тўғриланди.

Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.

Тадбирда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларга соғлик катта неъмат экани тушунтирилди.

Диний соҳа ходимларининг «Ҳаж 2025» зиёратчилари билан бирга маҳаллаларга, оилаларга кириб бораётганидан аҳоли жуда мамнун. 

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+) Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари