Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) манбасига кўра, йиғилишда анжуманга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Ташкилий қўмитанинг тегишли кичик ишчи гуруҳлари раҳбарлари бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот ва турли йўналишларда ташкилий масалаларни ҳал этишнинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот берди.
Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш, ИТБ Гуруҳи ва бошқа ривожланиш ҳамкорлари билан муносабатларни янада чуқурлаштириш нуқтаи назаридан тадбирни юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган барча санитария-эпидемиология тадбирларига риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда ҳал этилиши тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини талаб этувчи бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Уларни муҳокама этиш давомида ўзаро ҳамкорлик алгоритмлари ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга манзилли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ёшлар билан ишлаш департаменти бошлиғи, полковник Бахром Зулфиқоров, Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бош мутахассиси Урол Маматалиев ва ИИВ Профилактика катта инспектори, катта лейтенант Шерзод Қудратов иштирокида Тошкент ислом институти талабаларига “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақиллик ва тинчликни асраш, Ватан туйғуси, уни ҳимоялаш, мардлик, жасорат ва садоқат каби инсоний туйғулар борасидаги масъулиятни оширишдир.
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги арафасида ўтказилган мазкур тадбирда меҳмонлар ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этилиши, бугунги кунда ҳарбий хизматни ўташ учун яратилган шарт-шароитлар, ватан ҳимояси учун бел боғлаган ҳарбийларнинг машаққатли ҳамда шарафли фаолиятлари, уларнинг қатъиятлилиги, меҳнатсеварлиги, юртга, миллат ва қадриятларга содиқликлари ҳақида жуда жўшқин, кўтаринки руҳда талаба ёшларга сўзлаб бердилар.
Исломда Ватан туйғуси олий қадриятлардан бири ҳисобланиб, юрт сарҳадларини қўриқлаш, душманлардан мудофаа қилиш, аскарлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида хизмат қиладиганларга улкан ажр ва савоблар ваъда қилинган.
Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва талабалар иштирок этди.