Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2025   |   21 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:24
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:53
Bismillah
13 Сентябр, 2025, 21 Рабиъул аввал, 1447

Оқил билан дононинг фарқи нимада?

31.07.2021   2634   1 min.
Оқил билан дононинг фарқи нимада?

“Оқил”  арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “ақлли”, “ақл эгаси”, “фаросатли” деган маъноларни англатади. “Оқил” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да бундай изоҳланади: “Оқил (арабча) - ақлли, фаросатли, баъмаъни”. Маълумки, ўз ақлига суяниб иш қиладиган кишини оқил киши дейилади. Оқил кишининг ўз фикри ва хулосаси бўлади. У ҳаётдаги барча ишларини фойда-ю зарарга қараб, ҳар бир нарсани ҳисоб-китоб билан бажаради.

“Доно” сўзи эса ўзбек тилига форс тилидан ўзлашган сўз ҳисобланади. У ўзбек тилида “донишманд”, “билимдон”, “ҳикматли” деган маъноларни англатади. “Доно” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да: “Доно (форсча) билувчи, билимдон, донишманд” деб изоҳланади. Юқори даражада билим, тажрибага ва ҳикматга эга бўлган киши доно дейилади.

Хўш, оқил билан доно кишининг нима фарқи бор?

Оқил киши бирор ёмон вазиятга тушиб қолса, бу вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, ақлини ишлатиб ўзини ёмон ҳолатдан қутқазади. Дононинг оқилдан фарқи шуки, доно киши ўзини билими ва тажрибасидан келиб чиқиб, ўзини  ёмон вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли бор жой ва ҳолатлардан асрайди.

Р. Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими

 

 

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.09.2025   2978   2 min.
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

#xabar #muftiy
Бугун, 11 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг VI йиғилиши ўтказилди. 

 Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Абдулазиз қори Зокиров қатнашди. 

 Нутқ қилган муфтийлар Туркий давлатлар диний идоралари ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганидан мамнун эканини изҳор этиб, ушбу анъанавий анжуман аҳиллик, иноқлик, дўстлик, бирдамлик, таҳликали замонда тинчлик-осойишталик ва тотувликни таъминлашга ҳисса қўшишдек муштарак мақсадларга хизмат қилаётганини эътироф этишди. Бундай эзгу ишлар ва уммат бирлигига Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳам чорланганини далиллар билан келтиришди.

 Глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш ва Ислом дини софлигини асраш борасидаги имкониятларни бирлаштириш бугунги кунда жуда ҳам муҳимлигини таъкидладилар. Фитналар, бузғунчи ғоялар ва ахборот хуружлари авж олган бир пайтда ғоявий таҳдидлар қаршисида Туркий дунё халқлари бирдамликда муаммоларни бартараф этишга янада жидду жаҳд қилиш кераклигини айтиб ўтишди. 

 Йиғилишда мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъати томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, Кенгашга кўриб чиқиш ва имзоланиш учун тақдим этилган оила, никоҳ, инсон органларини кўчириш, ҳаж ва умра, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли борасидаги бешта муҳим фатво имзоланди. Ушбу фатволарнинг мазмун-моҳиятини келгусида батафсил ёритиш режалаштирилди.

Кенгаш доирасида жамоавий фатволар чиқарилиши муҳим тарихий қадам бўлиб, туркий мамлакатлардаги диний-маърифий ишлар ва фиқҳий масалаларни ҳал этишда якдиллик ва ҳамкорликни таъминлайди.

 Туркий давлатлар муфтийлари ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган Исломда уммат бирлиги номли Баёнот ҳамда иқлим ўзгаришининг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш тўғрисидаги Мурожаатни ҳам қабул қилишди. 

 Йиғилишда Туркий давлатлар муфтийлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини муҳтарам Президентимизнинг фармонларига кўра “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланганлари муносабати ила самимий қутладилар. Ўз навбатида Муфтий ҳазратлари қардош давлатлар диний идоралари раҳбарларига ташаккур айтдилар.  

 Шундан сўнг Кенгаш йиғилиши Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг дунё мусулмонларига тинчлик-офият сўраш, туркий халқлар бирдамлиги янада мустаҳкам бўлиши ҳақидаги хайрли дуолари билан якунланди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИНИНГ VI ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Дунё янгиликлари