Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Феврал, 2026   |   3 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:53
Қуёш
07:11
Пешин
12:42
Аср
16:20
Шом
18:07
Хуфтон
19:19
Bismillah
20 Феврал, 2026, 3 Рамазон, 1447

Ўзбекистон элчиси ИҲТ Бош котиби билан учрашди

03.03.2021   1632   1 min.
Ўзбекистон элчиси ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Ўзбекистоннинг ИҲТдаги доимий вакили Улуғбек Мақсудов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, доктор Юсуф бин Aҳмад ал-Усаймин Жидда шаҳридаги Бош қароргоҳида мулоқот ўтказди.

Учрашувда томонлар Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари борасида ўзаро фикр алмашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзанинг 8 ҳикмати

28.02.2025   12328   2 min.
Рўзанинг 8 ҳикмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз! (Бақара, 183).

 

2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

 

3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

 

4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

 

5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

 

6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

 

7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси (Имом Термизий ривояти).

 

8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

 

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар