Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Май, 2025   |   9 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:13
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:30
Хуфтон
20:55
Bismillah
07 Май, 2025, 9 Зулқаъда, 1446

Саудия нашри: Ўзбекистонлик ҳожиларнинг ибодати мукаммал бўлиши учун қандай хизматлар кўрсатилмоқда?!

05.06.2024   1468   2 min.
Саудия нашри: Ўзбекистонлик ҳожиларнинг ибодати мукаммал бўлиши учун қандай хизматлар кўрсатилмоқда?!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Хусусан, Саудия Aрабистони ҳожиларнинг улуғ ибодатни  осон ва қулай суратда бажаришига кўмаклашиш борасидаги хизматларни такомиллаштиришга катта аҳамият қараётганини эътироф этди.

Муфтий ҳазратлари ҳаж зиёратчиларига ибодатларини бажариш учун кўрсатилаётган хизматлар хилма-хиллигига эътибор қаратиб, уларнинг Макка ва Мадинага сафарларини кўплаб дастур ва ташаббуслар билан бойитилгани ҳақида бундай деди: "Аллоҳнинг меҳмонларига кўрсатиладиган хизматлар натижасида тараққиёт, фаровонлик ва ривожланишга эришилмоқда".

 Шайх ҳазратлари ҳожилар ва улар учун масъул бўлганларга ҳар йили барча ҳудудларда кўплаб хизмат, имконият, лойиҳа ва қулайликларни кўриб, хурсанд бўлаётганини қўшимча қилдилар.

Диний идора раиси ўзига ҳамроҳлик қилган делегация билан ўзбекистонлик ҳожиларнинг Мино ва Aрафотдаги манзилгоҳларига амалга оширган ташрифларидаги суҳбатида Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбарияти ва мутасаддиларга ҳожиларнинг осойишталигини таъминлаш, уларга тоат-ибодатларини иймон ва ихлос билан мукаммал бажаришларида кўрсатаётган хизматлари учун ташаккур ва миннатдорчилигини изҳор этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом университети ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқ барча делегацияси аъзолари ибодатларини тинч ва хотиржам адо этиш учун ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори даражадаги тайёргарлик ва барча ёрдам кўрсатиш воситаларидан мамнун бўлганини таъкидлади.

 Маккаи мукаррама ва муқаддас қадамжоларда хизмат кўрсатиш ва инфратузилманинг барқарор ривожланаётганини назарда тутиб: “Бу йил билан ўтган йил орасида тураржой, яшаш, транспорт ва йўллар бўйича катта фарқни сездик. Шунингдек, ҳожиларимиз учун сўрагандан ҳам кўп хизматларни кўрдик. Бунинг учун Саудия ҳукуматига Aллоҳнинг меҳмонлари ва ислом умматига кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, дея қўшимча қилди”.

 Бу йил Ўзбекистондан ҳаж ибодатини адо этувчилар сони 15 минг нафарга етгани, Ўзбекистондан ҳожилар келиш адади йил сайин муттасил ортиб бораётгани ва келгусида уларнинг адади кўпайишини маълум қилди.

Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқ икки давлат ўртасидаги ривожланган алоқаларга тўхталиб, мамлакати саудияликларга Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент сингари тарихий шаҳарлардаги сайёҳлик ҳудудларини зиёрат қилиши учун 90 кун муддатга визасиз рухсат бераётгани ва ўз навбатида Ўзбекистондан келган ҳаж ва умра зиёратчиларининг Саудия Aрабистонига кириш визаси жуда осон кечаётганини таъкидлади.

“Аш-Шарқ ал-Авсат” газетаси асосида

Илёсхон домла Аҳмедов тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Расман: “Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади!

06.05.2025   3664   1 min.
Расман: “Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади!

Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. 

Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. 

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:

– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

– Эмлаш ишлари олиб борилди;

– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

– Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

– "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.

Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати