Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Апрел, 2026   |   14 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:43
Қуёш
06:03
Пешин
12:31
Аср
16:57
Шом
18:54
Хуфтон
20:08
Bismillah
03 Апрел, 2026, 14 Шаввол, 1447

Рамазон ойи сабабидан...

31.05.2019   42826   1 min.
Рамазон ойи сабабидан...

Рамазон ойининг фазилатлари бисёр. Шулардан учтасини келтирсак: 

  1. Рамазон ойи хатоларга каффорот бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон кейинги Рамазонгача – агар катта гуноҳлардан четда бўлинган бўлса – ўрталаридаги нарса (хато)ларга каффорот бўладилар” дедилар”. Имом Муслим ривояти. 

  1. Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи кирганда, ундан гуноҳлари кечирилмасдан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсин” дедилар”. Имом Аҳмад, Термизий, Бухорий, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган. 

  1. Рамазон ойи банданинг Жаннатга киришига сабабдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзасини) тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва буларга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?” деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳа” дедилар. Имом Муслим ривояти.

Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин ва жаннатига меҳмон қилсин, омин!

 

Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Меҳр-саховат тадбирлари изчил давом этмоқда

02.04.2026   7646   1 min.
Меҳр-саховат тадбирлари изчил давом этмоқда

Хайрли ишлар Самарқанд вилоятида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Айни мақсадни кўзлаган ҳолда, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурсултонхон домла Абдуманнонов Булунғур туманидаги “Оломон” жоме масжидида бўлиб, бу ерда ташкил этилган навбатдаги хайрия тадбирида иштирок этди.

Маърифий суҳбат ва эҳсон дастурхони шаклида ўтган ушбу маросимга 200 нафар нуроний отахон ва кўмакка муҳтож фуқаролар таклиф этилди.

Тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та оилага махсус ҳадя ва моддий ёрдамлар топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.

Самимий руҳда кечган суҳбатлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро кўмак каби юксак инсоний фазилатларнинг аҳамияти яна бир бор таъкидланиб, юрт тинчлиги ва эл фаровонлиги учун дуолар қилинди. 

 

Sammuslim.uz

Меҳр-саховат тадбирлари изчил давом этмоқда Меҳр-саховат тадбирлари изчил давом этмоқда Меҳр-саховат тадбирлари изчил давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари