Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Апрел, 2026   |   19 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:34
Қуёш
05:55
Пешин
12:30
Аср
17:01
Шом
18:59
Хуфтон
20:15
Bismillah
08 Апрел, 2026, 19 Шаввол, 1447

Надомат

21.05.2019   44794   3 min.
Надомат

Танловга!

Дунёнинг бир чеккасида номи оламга маълум ва машҳур бўлган бир шаҳар бор эди. Шаҳар ниҳоятда обод; кўркам бинолари, озиқ-овқатга тўлиб тошган расталари ҳар қандай кишининг ҳавасини уйғотар, одамлари ўзига тўқ, деярли муҳтожликда яшайдиган одамнинг ўзи йўқ эди.

Бу ерда ҳар куни зиёфатлар, кўнгилочар томошалар, ва бир-биридан қизиқарли тўй-у тантаналар бўларди. Дастурхонларда бўш ернинг ўзи қолмас, ортиб қолган нарсаларни эса биров бир тийинга олмас эди...

Жазирама кунларнинг бирида ўша бадавлат шаҳарнинг ичида бир нотаниш кимса пайдо бўлди. У оппоқ ёпинчиқ ўраб юзини беркитиб олган, кўчада кимни кўрса унга салом бериб кўнглини олган, одамларга илиқ сўзлар айтиб эзгуликка даъват қилар эди.

Бу ҳол шаҳар маъмурининг қулоғига етиб боргач, ўша ҳар йили бир пайдо бўладиган нотанишнинг мақсадини билмоқчи бўлиб, уни ҳузурига чақиришларини буюрди. Бироз ўтиб, нотанишнинг ўзи шаҳар маъмурининг ёнида пайдо бўлди. Ва унга қараб:

−   Салом сенга эй Аллоҳнинг бандаси, – гап бошлади у, − қутлуғ кунларинг муборак бўлсин!

−   Нималар деяпсан ўзинг?! Ўзи шундоқ ҳам ҳар кунимиз қутлуғ бўлса, яна қанақа кун ҳақида айтяпсан? – ҳайрон бўлиб сўради маъмур.

− Қандай бўларди, Яратганга кечалари дуо қиладиган, ундан гуноҳларни кечиришликни сўраб илтижо қилинадиган, кечалари ибодатга қоим бўлиб, унга истиғфорлар айтиладиган, одамларга ҳайр-у саҳоват қилиб, уларнинг кўнгилларини оладиган, кўзни, қўлни, тил ва дилни гуноҳлардан муҳофаза қилиб, фақат яхшиликлар қилинадиган кунларни айтяпман-да! – жавоб берди нотаниш.

Маъмур унинг сўзларини тинглаб, истеҳзоли кулиб қўйди. Ва деди:

−  Менга қара ҳой нотаниш йўловчи! Бизнинг ҳеч нарсадан кам жойимиз йўқ! Ҳар нарсамиз етарли, одамларнинг қорни тўқ, устлари бут! Ҳар кунимиз байрам, зиёфат! Энди менга айтчи, сен айтган ишларни қилишликдан бизга нима наф?! Сен яхшиси, йўлингдан қолма...

Нотаниш кимса бошқа сўз айтмади. Ва бир зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди.

Орадан бир неча кунлар ўтди. Шаҳар аҳли ҳар доимгидек «ширин» ҳаётида яшашда давом этди. Ҳар кунлари бир хилликда – базм-у жамшидларда ўтар, бу кунларнинг ўз поёнига етиши эса ҳеч кимсанинг ҳаёлига ҳам келмас эди.

Бир куни шундай бўлди: шаҳарда қурғоқчилик бошланиб, экинлар нобуд бўлди. Расталар тез орада бўшаб одамлар оч қола бошлади. Энди ўша тотли дамлар йўқ, ҳаммаёқни қаҳатчилик эгаллаб бўлган эди. Ушбу ҳолатни кўриб одамлар негадир ўша нотаниш кимсани йўқлаб қолишди. «Балки унинг айтганларини қилсак, Яратган бизларни кечириб, яна аввалги ҳолимизга қайтариб қўяр?!» деб ўйлашарди улар. Шаҳар маъмури зудлик билан ўша нотанишни олиб келишга буюрди. Бироқ...Энди кеч эди! Ўша нотанишни ҳеч қаердан топа олишмади...

  Ўша нотанишнинг исми – Рамазони Шариф эди! Шаҳар аҳлининг ҳолига тушишликдан Аллоҳнинг ўзи сақласин...

Шерзод  ҲАЙДАРБЕКОВ

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди

07.04.2026   8236   1 min.
Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди

Диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича ўтказилаётган мусобақанинг вилоят босқичлари ташкил этилмоқда.

 

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган мазкур босқичларда шаҳару туманларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўзаро беллашди. Улар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва маҳоратини намоён этишди.

 

Якуний натижаларга кўра, энг кучли ва маҳоратли иштирокчилар ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақалар диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий спорт турларини ривожлантириш ва ўзаро дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари