Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2026   |   14 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:15
Аср
16:28
Шом
18:20
Хуфтон
19:34
Bismillah
25 Сентябр, 2026, 14 Рабиъус сони, 1448

Жамарот

29.07.2016   23488   1 min.
Жамарот

Минога келгач тош отиш бошланади. Ҳайитнинг 1 – куни етти дона тош отилади. Тошни Муздалифадан ё хоҳлаган бошқа жойдан териб олса бўлади. Тош ҳажми нўхатдек бўлади. Тош олдин отилган бўлмаслиги керак. Тош отиш Иброҳим (а.с) дан қолган бўлиб, у зот ўғлини қурбонликка сўйишга олиб кетаётганларида шайтон иғво қилмоқчи бўлганда, Иброҳим а.с. уни тош отиб қувган.

Ҳайитнинг 1 – куни Жамратул ақобада тош отилади. У жамратул кубро, жамратул ухро деб ҳам аталади. Тош ақобадан беш газ узоқликдан туриб, бармоқларнинг учи билан отилади. Ҳар бир тош “Аллоҳу акбар” деб отилади. Тош агар махсус жойга тушмаса, қайта отиш вожиб бўлади. Биринчи тошни отган заҳоти “талбия”ни тўхтатади. Тош отиш вақти субҳи содиқдан, кейинги куннинг субҳигачадир. Тош отган заҳоти у ердан кетиш керак бўлади. Кейинги кун субҳигача отилмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Кечаси отиш макруҳ. Аммо аёллар, қарилар, касаллар кечаси отгани афзал. Тош отаётган жой 2 қаватли бўлиб, қайсидан отса ҳам бўлаверади.

Узрли кишиларни тошини бошқа отса ҳам бўлади, фақат аввал ўзиникини отиши шарт. Тош отилгач, ифрод ҳажни ният қилган киши соч олдиради. Лекин у агар қурбонлик қилмоқчи бўлса, аввал қурбонлик қилиб кейин сочини олдиради. Қирон, Таматтуъдагилар шундай қилиши шарт. Энди эҳромда ман қилинган ишларнинг аёллардан бошқаси ҳалол бўлади.

Ҳаж ва умра
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда

22.09.2026   28366   1 min.
Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз бўйлаб маърифат улашувчи заҳматкаш устозларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Шу муносабат билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан диний таълим муассасалари педагог ва ходимлари ҳолидан хабар олиниб, байрам туҳфалари улашилди. 

Хусусан: 

  • Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва ходимларига 40 миллион сўмлик моддий кўмак ҳамда озиқ-овқат жамланмалари топширилди.

  • Ҳадис илми мактабида соҳа фидойилари иштирокида маърифий давра суҳбати ташкил этилиб, мударрис ва ходимларга байрам эҳсонлари улашилди, хайрли дуолар қилинди.

  • “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 6 нафар устозга 5 миллион сўмдан (жами 30 миллион сўмлик) хайрия сертификатлари, яна 16 нафар муаллима ва ходимларга эсдалик совғалари тақдим этилди.


Таълим муассасалари жамоалари кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Вақф” фондига самимий миннатдорлик билдирдилар.


Аллоҳ таоло келажак авлодни тарбиялаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча азиз устозларимизнинг илм ва амалларига барака берсин, касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари