Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳаж сафарига оид асоссиз эълонлар кўпаймоқда. Афсуски, ўтган йили юзлаб ўзбекистонликлар ноқонуний йўллар билан ҳажга бориб, ибодатларини тўлиқ адо эта олишмади. Баъзилари депортация қилинди, қамалди, ҳатто вафот этганлар ҳам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳажни ташкил этиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклатилган. Улар Саудия Арабистони билан расмий шартномалар асосида зиёратчиларга хизмат кўрсатади.
Саудия Арабистони қонунларига кўра, ҳаж фақат ваколатли ташкилотлар орқали амалга оширилади. Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш ибодат қилиш имкониятини бермайди ва қонунбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.
Зиёратингиз хавфсиз бўлиши учун фирибгарларга алданманг ва давлат кўмагида ташкил этилаётган расмий ҳаж сафарини танланг.
Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ноттингем (Буюк Британия) университетининг бир қатор тадқиқотчи олимлари томонидан олиб борилган изланиш ҳамда тажрибаларга кўра, компьютер ўйинларига муккасидан кетиш охир оқибат ёшларни чекиш ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилишга олиб бориши кузатилди.
Айниқса, Counter-Strike, Grand Theft Auto (GTA), Call of Duty: Black Ops II, Call of Duty: Modern Warfare 3 ҳамда Assassin’s Creed III каби компьютер ўйинларини мунтазам ўйнайдиган ёшлар билан бу ўйинларни ўйнамайдиган ёшлар ўртасида сўровнома олиб борилганда, бу ўйинларга ҳаддан берилган ёшларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишлари аниқланди.
Даврон НУРМУҲАММАД