Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Май, 2026   |   30 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:26
Қуёш
05:02
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:42
Хуфтон
21:11
Bismillah
18 Май, 2026, 30 Зулқаъда, 1447

Ҳаж сафарига боришда фирибгарларга алданманг!

10.04.2026   18041   1 min.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳаж сафарига оид асоссиз эълонлар кўпаймоқда. Афсуски, ўтган йили юзлаб ўзбекистонликлар ноқонуний йўллар билан ҳажга бориб, ибодатларини тўлиқ адо эта олишмади. Баъзилари депортация қилинди, қамалди, ҳатто вафот этганлар ҳам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳажни ташкил этиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклатилган. Улар Саудия Арабистони билан расмий шартномалар асосида зиёратчиларга хизмат кўрсатади.

Саудия Арабистони қонунларига кўра, ҳаж фақат ваколатли ташкилотлар орқали амалга оширилади. Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш ибодат қилиш имкониятини бермайди ва қонунбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Зиёратингиз хавфсиз бўлиши учун фирибгарларга алданманг ва давлат кўмагида ташкил этилаётган расмий ҳаж сафарини танланг.

Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг

14.05.2026   14319   1 min.
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг

Тун зулмати шиддатлашган замон,
Тезда
нур сочиб келар гўзал тонг.

Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг".

Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан