Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июл, 2026   |   9 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:04
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:53
Хуфтон
21:23
Bismillah
23 Июл, 2026, 9 Сафар, 1448

Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

02.06.2026   13950   1 min.
Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

Савол: Тавоф қилиш асносида зиёратчилар бир-бирлари билан ёки телефон орқали гаплашишлари мумкинми? Айрим одамлар бемалол гаплашиб кетаётганларига кўзимиз тушиб қолади.


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавоф асносида зарур гапларни гаплашиш, билмаганини илмли инсонлардан сўраши каби ишлар мубоҳ ҳисобланади. Ҳожати йўқ, бекорчи гапларни гаплашиш тақиқланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Байтуллоҳ атрофида тавоф қилиш худди намоз кабидир. Фақатгина унда гапиришингиз мумкин. Кимки унда гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” (Имом Термизий ривояти).

“Гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” ибораси уламолар томонидан Аллоҳ таолони зикр қилиш, фойдали илм ўрганиш ва ўргатиш каби савоб бериладиган амаллар деб, шарҳланган.

Тавоф – савоби улуғ амал ҳисобланади, қолаверса, хорижий ўлкалардан борувчилар учун бошқа жойда топа олмайдиган амал ҳамдир. Шу сабабли бундай муқаддас маконларда, ғанимат вақтларда дуо-ю илтижолар, тавба-ю истиғфорлар билан машғул бўлмоқ лозим. Бундай фурсатни олди-қочди гаплар билан ўтказиб юбориш мўл-кўл савоблардан бебаҳра қолишга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди

21.07.2026   9660   1 min.
Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида яқинда лавозимга тайинланган имом-хатиб ва имом ноиблари учун илмий-маърифий суҳбат ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиқлари Шайх Али Файзуллоҳ Маҳдум ва Салоҳиддин Шерхоновлар иштирок этди. Унда Шайх Али Файзуллоҳ Маҳдум соҳа ходимларига “Имомлик – шарафли касб” ҳамда “Имоматда қироатнинг аҳамияти” мавзуларида маъруза қилди.

 

Ушбу суҳбат давомида диний соҳа ходимларининг масъулияти, масжидлардаги қироат сифатини ошириш, имомлик мақомининг ижтимоий ва маънавий ҳаётдаги ўрни ҳамда қавм билан ишлаш одобларига алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди Янги тайинланган имомлар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари