Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Октябр, 2025   |   22 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:15
Қуёш
06:34
Пешин
12:14
Аср
16:00
Шом
17:48
Хуфтон
19:00
Bismillah
14 Октябр, 2025, 22 Рабиъус сони, 1447

Сен сабабли...

21.05.2022   1690   1 min.
Сен сабабли...

Бир дўстим бошидан ўтказган воқеани айтиб берди. Бир куни у таҳорат қилиб масжидга кирибди ва таҳоратдан қолган намлик қулоғидан ҳали кетмаган эди. У биринчи сафга, совутгичнинг тўғрисига бориб турибди. Совутгичдан чиққан муздек ҳаво қулоқларига кириб, ҳеч қанча вақт
ўтмасдан қулоғида оғриқ бошланганини сезибди. Шу онда оғзини очмасдан қалби
билан: “Эй Аллоҳ, бу (мен олган таҳоратим) Сен сабабли эди” деган ҳамки, оғриқ таққа босилибди.

Сиз ҳатто лабингизни қимирлатмасдан ичингизда айтган гапингизни биладиган даражадаги яқинлик қандай яқинлик-а?

Сизнинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган ҳолатингиз сажда қилган ҳолда “Субҳана Роббиял ъала” деб шивирлашингиздир. Сизнинг бу шивирлашингизга етти осмон
ўз эшикларини очади. Зеро сизни Жаббор бўлган Зот эшитиб туради.

Сиз Аллоҳни узоқда, бирор яширин
ишингиз махфийлигича қолади, дея ўйламанг...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни ярим тунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг эшигини қоқиш учун кўчага чиқадилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ташқарига чиққан вақтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Аллоҳ сенга Фотиҳа сурасини ўқиб беришимни буюрди”, дедилар. Убай ҳаяжон ила “У зот менинг исмимни айтдими?!” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳа”, дедилар. Убай розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди (Имом Бухорий ривояти).

«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Ялла, йа ҳажжи”

14.10.2025   1232   1 min.
“Ялла, йа ҳажжи”

Ялла, йа ҳажжи” – Маккадаги Масжидул Ҳарам ходимлари томонидан кўп ишлатиладиган ибора бўлиб, “эй ҳожи, юринг” деган маънони билдиради. Бу сўз икки қисмдан иборат:

  • Ялла (يلا) – “келинг”, “юринг”, “ҳаракатланинг” маъносида;
  • Йа ҳажжи (حاجّ يا ) – “эй ҳожи” дегани.

Шунинг учун, ходимлар “ялла, йа ҳажжи” деса, “эй ҳожи, юринг!” ёки “ҳожилар, ҳаракатланинглар!” деяётган бўлади.

Бу иборани асосан Масжидул Ҳарамдаги хавфсизлик ходимлари одамлар оқимини бошқариш, тиғизликнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг ҳаракат равонлигини таъминлаш учун қўллайдилар. Ҳар куни миллионлаб зиёратчилар йиғиладиган ушбу муқаддас масканда ҳаракатни мувофиқлаштириш жуда муҳим ҳисобланади.

Хавфсизлик ходимлари баъзан “Ялла, ҳажжи, тарийқ!” деб ҳам мурожаат қилади. Буниси “ҳожи, юринг, йўл беринг!” деган маънони англатади. “Тарийқ” (طريق) сўзи “йўл” ёки “йўл беринг” маъносида қўлланади.

Ҳаж ва умра сафарларига бораётган зиёратчилар учун арабчадаги айрим ибораларни билиб олиш жуда фойдали. Бу нафақат хавфсизлик ходимларининг кўрсатмаларига тўғри амал қилишга ёрдам беради, балки ҳаракат жараёнидаги тартибни ҳам таъминлайди.

“Ялла ҳажжи” – бу оддий сўз эмас, балки Маккадаги тартиб ва ҳамжиҳатлик рамзидир. У ҳожиларни бир йўналишда ҳаракатлантириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ибодат муҳитини осойишта сақлаш учун қўлланиладиган иборадир.

Т.Азимов

Мақолалар