Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

Қалб зангини нима кетказади?

05.01.2022   2507   1 min.
Қалб зангини нима кетказади?

Инсоннинг қалби темирга ўхшайди, сув теккан темир занглаганидек, қалб ҳам занглаб туради. Шу сабабли инсон доимо қалбига эътибор бериши ва унинг зангини кетказиб туриши лозим.

Инсоннинг қалбидаги зангни икки нарса кетказади. Бу икки нарсанинг бири ўлимни эслаш бўлса, иккинчиси эса Қуръони каримни ўқишдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, дедилар. Шунда: “Ё Аллоҳнинг Расули, нима қалбни сайқаллайди, зангини кетказади?” дейилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлимни эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ таоло қалбларимизни доимо пок ҳолда бўлишини барчамизга насиб айласин!

 

Р. АКБАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди

22.07.2025   13703   2 min.
Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқароларимиз билан доимий мулоқотни қўллаб-қувватлаб туриш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳуқуқий онгини ошириш, маърифатини зиёда қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Татаристон ва Бошқирдистонга хизмат сафари уюштирилди.
 

Президент Администрациясининг топшириғи ижросига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари О. Абдуллаев бошчилигида юртимизнинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б.Асадов, Бош консули М.Хайриддинов ва бир қатор тегишли ташкилотлар вакилларидан ташкил топган делегация таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон Иномов ҳам иштирок этди.


Ватандошларимиз билан “Ота-онани рози қилиш – фарзандлик бурчи”, “Ҳалол касб – барака калити”, “Миллий ва диний қадриятларимиз”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Ақидада адашмайлик!”, “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби”, “Исломда бағрикенглик”, “Исломда ватанпарварлик тушунчаси” мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Ҳар қандай диний мавзудаги маълумотлар борасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тегишли расмий интернет тармоқлардан фойдаланиш тавсия этилди. Турли диний оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги – ҳам шариат кўрсатмаси, ҳам замон талаби экани таъкидланди.


Россия мусулмонлари марказий диний идораси раиси, муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазрат делегация аъзоларини қабул қилиб, Ўзбекистон халқига меҳри ўзгача эканини билдирди. Учрашув давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг саломи эсдалик ҳадялари тақдим этилди. Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазрат меҳмонларни Диний идора ва унинг қошидаги Россия ислом университети билан таништириб чиқди.


Хизмат сафари давомида ватандошларимиз билан бўлган суҳбатларда бугун мамлакатимизда қилинаётган ишлар тўғрисида тўхталиниб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва саломатлиги, динимиз равнақи йўлидаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Дунё янгиликлари