Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Апрел, 2026   |   12 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:07
Пешин
12:32
Аср
16:56
Шом
18:52
Хуфтон
20:06
Bismillah
01 Апрел, 2026, 12 Шаввол, 1447

Масжид – поклик маскани

21.11.2021   1471   1 min.
Масжид – поклик маскани

Айни кунларда нафақат юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришиб, ўзларининг гўзал мавъизалари билан намозхонларни яхшиликка чақирмоқда, шу билан бирга, мўмин-мусулмонлар ҳам олимларимизни ҳайратга солишяпти.

Хуфтон намозига Зангиота туманидаги “Имоми Аъзам” жомесига келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов куннинг сўнгги намозини жамоат билан адо этгач, маърузадан кейин ёши улуғ бир отахоннинг қилган ажойиб ишидан ҳайратланганини гапириб бердилар.

–  Масжидга кираётсам, – дейди Иброҳимжон домла, – 85 ёшлар чамаси бир отахон ҳассасининг учини дастрўмоли билан артиб, сўнгра Аллоҳнинг уйига қадам босди. Юртимиз бўйлаб турли ҳудудларга борамиз, лекин бундай ҳолатлар кам кузатилади. Чунки қалби пок одам масжидни ҳам тоза, озода сақлайди. Табаррук ёшли отахоннинг бу гўзал хатти-ҳаракати барчамизга ибрат бўлиши керак. Халкимизнинг тақвоси –- Худодан қўрқиш фазилати энг олий ва беқиёс даражада. Бу таҳсинга сазовор, албатта. Ана шундай жамоани шакллантирган масжид имом-хатиби ва ходимларига ташаккур изҳор қиламан.

Дарҳақиқат, масжид Аллоҳнинг уйи. Бу табаррук масканда аввало сурат ва сийрат гўзал бўлиши керак. Шундагина ибодатларимиз мукаммал бўлади.

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди.

31.03.2026   7119   1 min.
Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди.

Бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманига бориб, ҳудуддаги маънавий-маърифий ва амалий ишлар билан яқиндан танишди. Ташриф аввалида туман бош имом-хатиби Бобурхон домла Нарзуллаев ва кенг жамоатчилик иштирокида “Бачки” жоме масжидининг янги биносига илк тамал тоши қўйилди. Ушбу хайрли маросимда масжид қурилишининг зафарли якунланиши тиланиб, бу эзгу ишга ҳисса қўшаётган ҳомийлар ва заҳматкаш усталар ҳаққига самимий дуолар қилинди. 
 

Шунингдек, Аҳмадхон домла “Садақайроғоч” жоме масжидида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, масжид файзини янада ошириш бўйича зарур тавсияларини берди. Ташрифнинг энг таъсирли жиҳатларидан бири — тумандаги кам таъминланган оила учун қурилаётган янги хонадоннинг зиёрат қилиниши бўлди. Бош имом-хатиб бу саховатли ишда бош-қош бўлаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди.


Ушбу ташриф Тайлоқ туманидаги бунёдкорлик ва меҳр-оқибат тадбирларига янгича руҳ ва юксак барака бағишлади. 

Sammuslim.uz

 

Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди. Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди. Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди. Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди. Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди. Тайлоқдаги масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди.
Ўзбекистон янгиликлари