Дунё янгиликлари

Индонезия халқаро фестивалга мезбонлик қилади

Индонезиянинг Ява штатидаги  Сиребон  шаҳрида 2018 йилнинг 9-17 июль кунлари “Олам” номли йирик халқаро исломий фестивал бўлиб ўтади.

Ушбу фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 га яқин нуфузли шахслар иштирок этади. Шунингдек, Европа, Осиё, Африка, Америка ва Австралиядан бир неча юзлаб мусулмонлар келиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасида бир қатор хилма-хил дастурлар ва лойиҳалар, жумладан, мусулмон мамлакатлари иқтисоди бўйича халқаро анжуман, исломий савдо масалаларига оид симпозиум ҳамда 150 минг зиёратчи ташриф буюрадиган маданий ва санъат кўргазмаси ташкиллаштирилади.

Фестиваль ташкилий қўмитаси мудири Ризо Маҳанинг айтишича, ушбу фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад, туризм соҳасида иш олиб борувчи фаол мутахассислар ва ижодкорларни жамлаш ва ўзаро фикр алмашишлари учун муносиб шроитни муҳайё қилишдир.

 

Илёс АҲМЕДОВ,

тайёрлади.

3424 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top