Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси битирувчилари ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилaди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси битирувчилари 2021/2022 ўқув йили учун
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтининг қуйидаги мутахассисликлари бўйича magistr.edu.uz платформаси орқали ҳужжат топширишлари ҳамда қабул танловида иштирок этишлари мумкин:

5А160107- Исломшунослик;

5А120603- Қиёсий диншунослик;

5А160201- Ислом иқтисодиёти ва молияси;

5А120302- Тарих (Ислом цивилизацияси);

5А120701- Матншунослик ва адабий манбашунослик: араб тили;

5А120701- Матншунослик ва адабий манбашунослик: форс тили;

5А120701- Матншунослик ва адабий манбашунослик: ўзбек тили;

5А120101- Адабиётшунослик: араб тили;

5А120102- Лингвистика: араб тили;

5А120202- Синхрон таржима: араб тили;

5А120201- Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: араб тили.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1067 марта ўқилди

Янгиликлар

Top